Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Мойзе Кин фаолиятини А Сериянинг бошқа бир гранли сафида давом эттириши мумкнию

Calciomercato тарқатган хабарга кўра 18 ёшли футболчига “Милан”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Маълумотларга қараганда “россонерилар” унинг трансфери борасида қишда “кекса синьора”га расмий таклиф билан чиқишган. Аммо, якунда рад жавобини олишган.

Шунга қарамай “Милан” Кинни ёзги трансферлар даврида сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи.

Маълумот учун, Кин жорий мавсум “Ювентус” сафида А Серияда 2та ўйинда майдонга тушди.