"Милан" "Зенит" футболчисига қизиқиб қолди

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредес "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “россонерилар” 24 ёшли аргентиналик футболчини қишки трансферлар чоғида сотиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Парадес жорий мавсум “Зенит” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!