"Милан"да мураббий алмашиши мумкин

"Милан" спорт ишлари бўйича директори Паоло Мальдини бугун Чемпионлар Лигаси бахслари «Аталанта» - «Шахтер» ўйинидан сўнг Андрей Шевченко билан учрашади. Бу хақда Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, ушбу учрашувда жамоа бош мураббийлиги масаласи кўриб чиқилади. Клуб Марко Жампаоло натижаларидан қониқмаяпти ва мураббийнинг ўрига Украина терма жамоаси устози Андрей Шевченкони олиб келмоқчи.

Айни дамда миланликлар А серия турнир жадвалида 13 ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!