“Селтик” клуби ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолдиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

The Scottish Sun нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчига “Милан” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Россонерилар” скаутлари Дембеленинг ўйинини ўтган мавсумдан бери кузатиб келишмоқда.

Маълум бўлишича, франциялик футболчининг трансфер нархи 23 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Дембеле бу мавсум 14 ўйинда 7 гол ва 3 голли узатмага муаллифлик қилган.