“Милан”нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди

Хитойнинг "Цзянсу Сунин" клуби италиялик ҳимоячи Габриэль Палеттанинг трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи хитойликлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Таъкидлаш лозимки, у "Цзянсу Сунин"га эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Палетта 2015 йилдан буён “Милан” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бироқ, у қишда “россонерилар” билан шартномасини бекор қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)