“Милан”нинг собиқ мураббийи: “Реал” Доннаруммага яхши таклиф бераётган бўлса, нега буни рад этиш керак?
Ads

Италиянинг “Милан” клуби собиқ бош мураббийи Синиша Михайлович собиқ шогирди Жанлуиджи Доннарумма борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Мен “Милан” унга қандай шарт қўйганини билмайман. Аммо Доннарумма яхши  дарвозабон. Бироқ у шуни англаб етиши лозим, у ҳақиқий чемпион бўлиш учун, ёш болалигича қолмасдан, ўсишда давом этиши керак. У бу ишни уни яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган жамоада қилиши лозим. Бироқ музокаралар жуда ҳам чўзилиб кетди.

Агар “Реал” ёки “Барселона” ва яна бошқа гранд клублар унга икки-уч баробар катта сумма таклиф этаётган бўлишса, нега буни рад этиши  керак?” – деб айтиб ўтди Михайлович.