Миллатлар лигаси. Франция ўз майдонида Голландияни мағлуб қилди

Франция терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси 1-турида Голландия футболчилари билан ўзаро баҳс олиб боришди.

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда францияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Килиан Мбаппе ва Оливье Жиру голларига Бабел битта гол билан жавоб қайтарди.

Франция – Голландия 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 14 Мбаппе, 1:1 – 67 Бабел, 2:1 – 74 Жиру.

Франция – Ареоля, Варан, Люка Эрнандес (Менди, 62), Павар, Умтити, Канте, Погба, Матюиди, Гризманн (Нзонзи, 81), Жиру (Дембеле, 89), Мбаппе.

Голландия – Силлессен, ван Дейк, Блинд, Тете (Янмат, 82), де Лигт, Бабел (де Йонг, 88), де Йонг, Депай, Проппер, Промес (Вормер, 76), Вейналдум.

Огоҳлантиришлар: Гризманн (56), Павар (80).