Миллатлар лигасида марказий учрашув ёхуд Англия бугун Испанияга қарши ўйнайди

Бугун УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида яна бир марказий баҳс бўлиб ўтади. Аниқроғи Англия ўз майдонида Испанияни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар

Испания расмий учрашувларда Англия устидан фақат бир марта – ЖЧ-1950да ғалаба қозонган.

Англия терма жамоаси эса ўз майдонида ўтган сўнгги 11та ўйиндан буён мағлуб бўлмай келмоқда. Гарет Саутгейт шогирдлари уларнинг 7тасида ғалаба қозонишган бўлишса, қолган 4тасида дуранг қайд этишган.

Испания терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси нақд 24та ўйиндан буён давом этмоқда (асосий вақтда).

Англия Испанияни сўнгги 6та баҳсдан фақат 1тасида мағлуб эта олган ҳолос.

Испания эса сафардаги баҳсларда кетма-кет 13та ўйиндан буён ютқазмаяпти.

Англия – Испания

Стадион: "Уэмбли" (Лондон, Англия)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Данни Маккели (Голландия)

Тахминий таркиблар:

Англия: Пикфорд – Уокер, Стоунс, Магуайр, Шоу, Триппьер, Хендерсон, Алли, Лингард, Кейн, Рэшфорд.

Испания: Де Хеа – Карвахаль, Начо, Рамос, Алонсо, Бускетс, Алькантара, Сауль, Иско, Асенсио, Мората.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!