Миллатлар лигасида Россия яна ғалаба қозонди
Ads

 

Волейбол бўйича миллатлар лигасининг эркаклар ўртасидаги иккинчи ҳафтасида Россия терма жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда.

Болгариянинг София шаҳрида ўтган Болгария ва Россия терма жамоаси ўйинида 0-3 ҳисоби қайд этилган бўлса, Сербия – Австралияни 3-2 ҳисобида енгди.

Бразилия терма жамоаси Гояния шаҳрида АҚШ терма жамоасини 3-2 ҳисобида енгди. Япония эса Жанубий Кореяни 3-2 ҳисобида мағлуб қилди.

Лодзь шаҳрида Польша – Германияни 1-3, Хитой - Францияни 3-2 ҳисобида таслим қилди. Аргентина Сан Хуандаги паркетида Италия устидан 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрон эса Канадага 1-3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Sports.uz