Миллион долларлик турнирда қизлар қизғин курашмоқда

 
Австралиянинг Брисбен шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ доллари бўлган нуфузли турнир иштирокчилари чорак финал йўлланмаси учун курашмоқда.
 
Мусобақанинг энг кескин ва муросасиз учрашуви иккинчи рақамда сараланган Словакия вакиласи Доминика Цибулкова ҳамда хитойлик Чжан Шуай ўртасида бўлди. Унда рақибасининг жиддий қаршилигини енга олган Даминика Цибулкова 2:6, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
 
Қолган натижалар билан танишинг:
 
Каролина Плишкова (Чехия, 3) — Ойша Муҳаммад (АҚШ, Q) 6:1 6:4
 
Ализе Корне (Франция) — Кристина Макхэйл (АҚШ) 6:2 6:1
 
Элина Свитолина (Украина, 6) — Шелби Роджерс (АҚШ) 7:5 2:6 7:5
 
Гарбинье Мугуруса (Испания, 4) — Дарья Касаткина (Россия) 7:5 3:6 7:6
 
Светлана Кузнецова (Россия, 5) — Дестани Айава (Австралия, Q) 6:4 6:3
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!