Милнер: “МЮ” билан ўйинда биз жуда шошилдик
Ads

 

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер “Манчестер Юнайтед”га қарши (1:2) АПЛ 30-туридан кейин кечган ўйиндан кейин хулосалари билан ўртоқлашди.

“Албатта, барчамиз хафамиз. Самарали натижага эришмоқчи эдик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Биринчи бўлимни суст ўтказдик. Рақиб бизга кўп вақт берганди, бироқ биз жуда шошилдик. Сабрлироқ бўлим лозим эди.

Иккита ёмон гол ўтказиб юбордик ва бундай стадионда икки тўп фарқи билан ютқазганда, ортга қайтиш осон бўлмайди. Яна бир бор айтаман, биз ҳужумларни ташкил қилишда шошилиб қолдик”, – деди англиялик футболчи.