Миньоле агентини алмаштирди, у ёзда
Ads

“Ливерпуль” клуби посбони Симон Миньоле мавсум якунлангач жамоасини ўзгартирмоқчи.

La Derniere Heure нашрининг ёзишича бельгиялик посбон асосий таркибдаги ўрнини Лорис Кариусга бой бериб қўйгач ана шундай қарорга келган. Шу боис 30 ёшли Миньоле ўтган ҳафта ўз агентини алмаштирган ва ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Хабарларга қараганда Миньолега “Боруссия” Дортмунд ҳамда “Наполи” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.