Миралем Пьянич: “Интер”да “Ювентус”га гол уриш учун умуман имконият бўлмади
Ads

 

“Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич “Интер”га қарши (0:0) кечган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Албатта, ўйин тугагач “Ювентус” футболчилари бироз афсусда эди. Чунки бизда гол уриш учун имкониятлар кўп бўлди. Биз улардан унумли фойдалана олмадик. “Интер” – яхши жамоа, Луначо Спалетти ҳам яхши биламан. Ғалаба қозонишни истагандик, аммо буни уддалай олмадик.

Биз икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман, чунки “Интер”да “Ювентус”га гол уриш учун умуман имконият бўлмади. Бугунги натижани унутиб, олдинда турган учрашувларга эътиборни қаратиш лозим. “Ювентус” рақибларини ҳурмат қилади, аммо яна бир бор айтаман, биз ютишимиз керак эди”, – деди босниялик футболчи.