Миразиз кубалик боксчини нима қилди? (видео)

Кеча Екатеринбургда ўтаётган жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзаҳалилов ҳал қилувчи жангда кубалик Лазаро Альварес Эстрадага қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳс иккинчи раундда кубалик боксчининг жароҳати олгани боис тўхтатилди ва айнан шу вақтга қадар бўлган очколар ҳисоблаб чиқилганда ҳакамлар боксчимизнинг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, Осиё ўйинларида совриндор бўлган Мирзаҳалилов жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангни яна бир бор томоша қилишингиз мумкин: