Миржалол Қосимов: Футболчилар фаолиятида янги саҳифа очишмоқчи эди

Ўзбекистон Кубоги финал баҳсидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимдаги гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Футболчиларда босим бор эди. Лекин учрашув давомида ўзимизни қўлга ола билдик. Бугун Норхоновга асосий таркибда имкон бердик. Футболчиларнинг барчаси бир хил мавқега эга. Қанотдан тўп оширишларимиз муваффақиятли чиқмади. Футбол хатолардан иборат. Улар гол уриб ғалаба қозонди. Бизга шунақа ўйинлар керак. Футболчиларнинг кўзида ёш... Улар фаолиятида янги саҳифа очишмоқчи эди, - дейди мутахассис ўз интервьюясида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!