Миржалол Қосимов: Шомуродовни нега кетганини ўзидан сўранг

Олий лига 18-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор”(0:1) баҳсидан сўнг, меҳмонлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасида ва журналистлар томонидан берилган саволларга ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бир-бирига жуда ҳам муносиб бўлган жамоалар баҳс юритишди. Жуда ҳам асабий ўйин гувоҳига айландик. Мухими олдимизга қўйган мақсадга эришдик. “Насаф”га қарши сафарда баҳс юритиш қийин. Лекин шунга қарамай, йигитлар астойдил ҳаракат қилишди ва мухим бўлган 3 очкога эга бўлдик.

Иккинчи бўлимда, Чемиртан қулай имкониятдан фойдаланганида бунчалик асабий ўйин бўлмас эди.

“Насаф”нинг ўз ўйин услуби ва яхши футболчилари бор. Барча ўйинчилари яхши.

Аввало, футбол мухлислар учун ўйналади. Футбол – юриб ўйналмайди. Ҳаракатланиш керак. Футболчи майдонга тушгандан сўнг ўз шижоати ва ўйини билан стадионга йиғилган мухлисларни шод этиши керак.

Шомуродовнинг нега кетганлигини ўзидан сўрасангиз яхши бўлади. Унинг қарорини ҳурмат қилиш лозим. Мураббий сифатида Элдорнинг жамоада қолишини истаган бўлар эдим. Албатта, янги жамоага киришиб, чиқишиб кетиш қийин бўлади. Унинг келажакдаги ишларига омад тилайман.

Термамизни олдинда 2 қийин ўйин кутиб турибди. Биз ҳам сизлар сингари термамизни ЖЧда ўйнашини истаймиз. Авваламбор, Хитой билан ўйинга эътибор қаратиш керак. Шу ўйинда худди сўнгги ўйинга тушгандек, тўп суриш керак”, – деб айтиб ўтди Миржалол Қосимов.