Миржалол Қосимов: Водийда ўйнаш осон эмас

Олий лига 28-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Водийда ўйнаш осон эмас. “Қўқон-1912” жамоаси бу йил яхши натижаларни қайд этмоқда. Бундан ташқари, қўқонликлар ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий бош оғриқ бўлади.

Қўқонда кучли жамоа шаклланган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳар қандай ҳолатда тушкунликка тушиб қолмайди. Буни бугун гувоҳига айландим. Бугунги ғалабамиз осонликча қўлга киритилгани йўқ. Бу футбол бунда ана шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради. “Қўқон-1912”га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан", - деб айтиб ўтди "қалдирғочлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!