Миржамол Қосимов: Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажардик

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичида “Бунёдкор” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни (1:0) мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғочлар”нинг ғалабасини таъминлаган ягона гол муаллифи Миржамол Қосимов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Учрашув оғир ўтди. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилдик ва бунинг эвазига ғалаба қозондик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалабага интиламиз, - дейди иқтидорли футболчи.

Маълумот учун, Миржамол Қосимов шу куни “Бунёдкор” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!