Мироншоҳ финалда терма жамоа аъзосини мағлубиятга учратди (ФОТО)

Бугун бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтди.

52 кг вазн тоифасида Бухоро вилояти вакили Мироншоҳ Иброҳимов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Шаҳзод Музаффаровга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган жанг Мироншоҳнинг ғалабаси билан якунланди ва у Ўзбекистон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

Қуйида ушбу жангдан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)