Mirror: Погба Моуриньо билан ярашиб олди

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Поль Погба жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ярашиб олди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича франциялик футболчи ва португалиялик мутахассис ўзаро учрашиб, келишиб олишган. Ушбу келишувга кўра Погба клубдан жорий мавсум якунига қадар ўзини трансферга қўйишни талаб қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Погба қишда жамоани тарк этмоқчи эканлиги ва унга “Барселона” ҳамда Ювентус” клубларидан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!