Мирзамуҳаммад Ҳикматуллаев дебют жангида енгилмас боксчига мағлуб бўлди (видео)
Ads

Асосий жанги россиялик Денис Лебедев ва туркиялик Хизн Алтункуй ўртасидаги қарама-қаршилик бўлган жанг кечасида ҳамюртимиз Мирзамуҳаммад Ҳикматуллаев профи боксдаги дебют жангини ўтказди.

Унга қозоғистонлик енгилмас Станислав Калицкий (4-0) рақиблик қилди. Ушбу жанг ҳакамларнинг бир овоздан чиққан қарорлари билан тажрибали боксчининг ғалабаси билан якун топди.

"Мен ўзимдан норозиман. Ярим йил жароҳат боис рингга тушолмадим. Шу боис бугун рақиб дебютант бўлсада, қийналдим. У ҳаваскор боксда яхши натижаларга эришган ва бугун ҳам яхши жанг қилди", - деб Ҳикматуллаевга юқори баҳо берди қозоғистонлик боксчи.

Қуйида эса мазкур жангни томоша қилиш имконига эгасиз.