Миша Зверев биринчи даврада қоқилди

Германиялик Миша Зверев Метц шаҳрида ўтаётган "Moselle Open" турнирининг биринчи даврасидаги тўсиқдан ўта олмади.

Миша мазкур мусобақанинг илк босқичида ўзининг ҳамюрти Янника Маденга қарши ўйин ўтказиб, якунда 5:7, 6:4, 6:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа Маден Францияда ўтаётгна соврин жамғармаси 561,345 евро бўлган турнирнинг иккинчи даврасида франциялик Кантена Гали, ёки Бенуа Пэрга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!