Мишанинг ЖЧдаги биринчи чиқиши кўнгилдагидек чиқди

Фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида илк дастур ўз якунига етди. Анъанага мувофиқ, иштирокчилар дастлаб ўзлари тайёрлаб келган қисқа дастурни намойиш этдилар. 

Олтинчи гуруҳда чиқиш қилган ҳамюртимиз Миша Ге ўз чиқиши билан мухлислар ва ҳакамларда илиқ таассурот қолдира олди. Вакилимизнинг чиқиши 86,01 балл билан баҳоланди. Бу эса қисқа дастурдан сўнг саккизинчи кўрсаткич бўлиб турибди. Эркин дастур бўйича баҳслар эртага бўлиб ўтади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар