Михаэла Бузарнескунинг кучи Белинда Бенчичга етмади

Австралияда аёллар ўртасида ўтаётгант "Hobart International" турнирида теннис маликалари биринчи давра баҳсларини ўтказишмоқда.

Руминиялик Михаэла Бузарнеску мазкур босқичда швейцариялик Белинда Бенчичга 6:4, 3:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Бенчич Хобартда ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида шведиялик Йоханна Ларссон, ёки австралиялик Зоуи Хивсга қарши ўйин ўтказади.