МЛСни судга беришди
Ads

АҚШнинг “Майами” ва “Кингстон Стокейд” жамоалари Халқаро Спорт Арбитраж судига мурожаат этишди.

Жамоалар АҚШ соккер лигасидан спорт тамойилларига асосланган холда, бир лигадан иккинчи лигага ўтиш жараёнини қўллашни сўрашмоқда.

Яъни қуйи лигада биринчи ўринни олган жамоа юқори лигага ўтишини сўрашмоқда. Қайд этиш жоиз, АҚШда мунтазам чемпионат бўлиб ўтади ва унда қандай ўрин қўлга киритилишидан қат`ий назар жамоалар қуйи лигага тушиб кетишмайди.

“Майами” ҳозирда Шимолий Америка Лигаси(NASL)да, “Кингстон Стокейд” эса Соккер миллий Премьер-Лигаси(NPSL)да иштирок этиб келади.