ММА жангчиси Жан-Клод Ван Даммга хос трюкни маромига етказиб бажарди (Видео)

44 ёшли ММA жангчиси, муайтай бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Aлен Нгалани инстаграмдаги саҳифасига видео жойлаштирди, унда у машҳур голливуд актёри Жан-Клод Ван Дамм услубидаги трюкни бажарган. Шунингдек, "Ишонч - бу энг муҳими", - дея изоҳ қолдирган.
Ален Камерунда таваллуд топган бўлиб, ММА бўйича оғир вазн тоифасида 9 та жанг ўтказган. 4 та ғалаба ва 5 маротаба мағлубиятга учраган. У асосан "One FC" ҳамда "One Championship" промоушенларда октагонга кўтарилганди.

Қуйида ушбу трюк акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)