ММА жангчиси ва собиқ ҳарбий Роналдуни ЖЧ-2018да қўриқлайди

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси хужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионатида иштирок этиш мобайнида ўзига шахсий тансоқчи ёллади.

Футболчининг ҳимоясини собиқ ҳарбий Нуну Марекош ва MMA жангчиси Гонсалу Сальгаду амалга оширади.

Маълумот учун, Марекош ЕЧЛ финал учрашувида ҳам Роналдунинг мудофааси билан шуғулланган. Сальгаду ММА доирасида 7 та учрашув ўтқазиб 5 маротаба ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!