Модрич: Роналду мени табриклади

Мадриднинг "Реал" клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич собиқ жамоадоши Криштиану Роналду билан ҳамон муносабатлари яхши эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Модрич УЕФА томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Бироқ, Роналду ушбу маросимга келмади.

“Олтин тўп”га номзодлар қаторида эканлигимдан хурсандман. Роналду? У билан муносабатларим яхши. УЕФА томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганимдан сўнг у билан гаплашдим. У мени табриклади. Тез орада учрашишимиз мумкинлигини айтди”, - дейди 32 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Модрич ва Роналду ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси мукофотига номзод ҳисобланишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!