Ads

Кеча Франция чемпионатининг 5-тур учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, шу куни мусобақа аутсайдери ҳисобланган “Монако” ўз майдонида “Марсел”ни қабул қилди.

Голларга бой кечган учрашув 3:4 ҳисобида марселликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Марсель” 10 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олган бўлса, ҳисобида бор йўғи 2 очко бўлган “Монако” 19-ўринда қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: