Ads

Франция чемпионатининг 7-тури доирасида "Монако" "Анжер"га мағлуб (0:1) бўлди.

Ушбу баҳсда "қизил-оқлар" рақиб дарвозасига бирор марта ҳам аниқ зарба йўналтира олишмади. Айтиб ўтиш жоизки, бундай ҳолат оҳирги марта 2010 йилнинг май ойида "Лион"га қарши беллашувда қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, "Анжер"га қарши баҳснинг биринчи бўлимида россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин "Монако" сафида дебьют учрашувини ўтказди.