"Монако" АПЛдан ҳимоячи сотиб олмоқчи

  • 2 января, 2019, 20:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Инқироз кўчасига кириб қолган "Монако" давралар оралиғидаги трансферлар пайтида ўз сафини "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Мамаду Сако билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, монаколиклар Гари Кэйхилл ("Челси"), Пепе ("Бешикташ") ва Диего Карлос ("Нант") каби футболчилар билан келишувга эришолмагач айнан Сако номзодини тўхталишган.

Жамоа бош мураббийи Тьерри Анри ҳам ушбу трансфер имкон қадар тезроқ амалга оширилишини хоҳламоқда.

Маълумот учун, “Монако” айни дамда Франция чемпионатида 13 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию