"Монако" "Атлетико" форвардини ижарага олмоқчи

“Атлетико” Мадрид форварди Никола Калинич мавсумни “Монако”да давом эттириши мумкин.

France Football тарқатган хабарга кўра монаколиклар 31 ёшли хорватиялик футболчини мавсум якунигача ижарага олишмоқчи.

Маълумот учун, Калинич жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 10та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!