"Монако" бразилиялик футболчисини "Порту"га ижарага берди

"Монако" ҳимоячиси Жорже Марко мавсумни "Порту"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Португалия клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “Порту” 22 ёшли бразилиялик футболчини бир мавсумга ижарага олган.

Маълумот учун, Марко “Монако” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган вақт ичида монаколиклар сафида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. Бразилия терма жамоаси сафида эса 1та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!