Ads

Тьерри Анри бошчилигидаги “Монако” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғида ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Nice Matin нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар шорт-листида Гари Кэхилл ("Челси"), Лоран Косельни ("Арсенал"), Мартин Шкртел ("Фенербахче") ҳамда Пепе (эркин агент) каби футболчилар бор.

Маълумот учун, “Монако” айни дамда чемпионатда 17та тур якунларига кўра 13 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.