Ads

Франция футбол лигаси тартиб-интизом қўмитаси "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головинга яна қўшимча жазо тайинлашга қарор қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, россиялик футболчи ўтган тур “Лион”га қарши баҳсда рақиб футболчиси Набиль Фекирга нисбатан қўполлик ишлатгани учун бош ҳакам Клеман Тюрпен томонидан қизил карточка кўрсатилиб майдондан четлатилган эди. Эътиборлиси, бу Головиннинг фаолиятидаги биринчи қизил карточка бўлди.

Энди Головин Франция чемпионатининг "Генгам", "Марсель", "Ницца" ва "Страсбур"га қарши ўйинларида “Монако”га ёрдам беролмайди.

Минбар

Барча блоглар