Ads

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Антонио Баррека фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Tuttomercatoweb тарқатган хабарга кўра 23 ёшли италиялик футболчини “Женоа” кейинчалик 10 млн евро эвазига сотиб олиш учун мавсум сўнггига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Баррека асли “Торино” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Монако” сафига ўтган ёз келиб қўшилган эди. У жорий мавсум монаколиклар сафида жами 7та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.