Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча “Монако” Франция чемпионтининг 29-турида сафарда “Страсбур”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, монаколиклар ушбу баҳсдан сўнг жорий мавсумда киритган голлари сонини 72тага етказиб олишди ва бу кўрсатгич борасида Европанинг кучли бешлик чемпионатлари жамоалари орасида кучли учликка киришди.

Бу борада “Монако” фақатгина ПСЖ (86та гол) ҳамда “Манчестер Сити” (83та гол) жамоаларидан ортда қолмоқда.