“Монако” “Манчестер Сити”нинг миллионларни рад этди

Франциянинг “Монако” жамоаси ҳимоячи Бенжамен Мендини Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига сотишни истамади.

Sky Sports хабарига кўра, кньязлик клуби “шаҳарликлар” томонидан билдирилган 44,5 млн фунтлик таклифни рад этган. “Монако”дагилар Кайл Уокер 50 млн фунт турса, Менди ундан ҳам қиммат туради, деб ҳисоблашмоқда.

Маълумот учун, 23 ёшли Франция терма жамоаси футболчиси якунланган мавсумда “Монако” сафида жами 39 та баҳсда майдонга тушди ва битта гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!