Ads

Франциянинг амалдаги чемпиони “Монако” клуби раҳбарияти ўзининг 18 ёшли тўпурар футболчиси Килиан Мбаппени сотишни истамаяпти. Таъкидлаш лозимки, Франция терма жамоаси аъзосига  “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Marca нашрининг маълум қилишича, монаколиклар Мбаппе учун харидор жамоалардан 190 млн евро талаб қилмоқда.

Ўз навбатида “шаҳарликлар” Мбаппе учун 150 млн евро таклиф қилишаётган бўлишса, “қироллик клуби” Альваро Мората, Хамес Родригес ва Данило каби футболчиларининг трансферидан тушган маблағни франциялик футболчига сарфламоқчи.