“Монако” қаторасига 8 ўйинда ғалаба қозона олмаяпти
Ads

Леонарду Жардим жамоаси Франция чемпионати 8-тури доирасида “Сент-Этьен”га қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида таслим бўлди.

Монегасклар қаторасига 8 ўйинда ғалаба қозона олмаяпти – 5 мағлубият, 3 дуранг.  Жамоанинг сўнгги 10 расмий беллашувида атиги битта ғалаба бор.

“Монако” Франция чемпионати 8-туридан кейин 6 очко билан турнир жадвалининг 18-поғонасида бормоқда. Ушбу тур учрашувини ҳали ўтказмаган “Нант” юқорига кўтарилиб, “Монако”нинг 19-ўринга пасайишига хизмат қилиши мумкин.

Минбар

Барча блоглар