Франция чемпионатининг 31-турида “Монако” ўз майдонида “Мец”ни қабул қилди.

“Луи II” стадионида кечган беллашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида кечди. Якунда ушбу устунлик ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Сеск Фабрегас (50'), Кевин Фолланд (52') ва Виссам Бен Йеддер (77', 89') томонидан киритилган голлар “Монако”нинг 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабасини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)