“Монако” рекорд ўрнатди

Бундан бироз олдин Метц шаҳрида “Сен-Симфорьен” стадионида Франция чемпионати 3-туридан ўрин олган “Метц” хамда “Монако” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Турни очиб берган ушбу ўйинда, монегаскликлар 78-дақиқада Радамель Фалькао томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, Леонардо Жардим бошқарувидаги жамоа Франция чемпионатидаги кетма-кет 15-ўйин(ўтган мавсумни ҳам инобатга олганда)да ғалаба қозонишди.

Франция Биринчи лигасидаги ҳеч бир жамоа бунча баҳсда кетма-кет ғалаба қозона билмаган эди ва кньязлик клуби бу борада биринчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!