Ads

Туркиянинг "Антальяспор" клуби ярим ҳимоячиси Вильям Венкер мавсумни “Монако” сафида якунлайдиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра монаколиклар 30 ёшли франциялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олиган.

Маълумот учун, Венкер "Антальяспор"да  2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У фаолияти давомида шунингдек "Нант", "Стандард", "Динамо", "Рома" ва "Марсель" каби жамоаларда ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Монако" 2 млн еврога "Шальке"нинг 36 ёшли ҳимоячиси Налдони сотиб олган эди.