Ads

Янги мавсумдан эътиборан “Монако”нинг техник ҳамкори ўзгаради.

Унга кўра “Монако” энди Италиянинг Kappa компанияси томонидан тайёрланган либослардан фойдаланади. Қайд этиш лозимки, “Монако” Kappa билан 1998-2001 йилларда ҳамкорлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, монаколикларнинг айни дамдаги техник ҳамкори АҚШнинг Nike компанияси ҳисобланади.