Мората
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва “Челси” билан шартнома имзолашга яқин турибди. Футболчи Мадриддаги жамоадошлари билан хайрлашади ва сўнг, Лондонга келиши кутилмоқда.

Трансфер амалга ошгани ҳақида расмий хабар хали чиққанича йўқ. “Sky Sports” хабарига кўра, 24 ёшли футболчи ушбу дам олиш кунлариёқ “Челси”  мавсум олдидан тайёргарлик ўтказаётган Сингапурга боради.

Альваро Мората ўтган ёзда “Ювентус”дан “Реал”га қайтиб келган эди ва унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган эди.