Мората учун курашга энди “Арсенал” ва “МЮ” ҳам қўшилди

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Альваро Мората бир қатор инглиз клубларининг қизиқишлар доирасига кириб қолган.

Маълумотларга қараганда испаниялик ҳужумчини “Челси”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар ўз сафида кўрмоқчи. Аммо, “Реал”нинг 24 ёшли форвардини қўлга киритмоқчи бўлган клуб камида 50 млн фунт стерлинг сарфлашига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Мората жорий мавсум Испания чемпионатининг 24та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Аввалроқ, Альварога Хитой клубларидан бири йиллик 35 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!