Мората учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди

"Атлетико" Мадрид "Челси" форварди Альваро Мората учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 26 ёшли испаниялик ҳужумчига шахсан "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар уни жорий қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Моратага шунингдек "Милан", "Севилья", "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Моратага “Атлетико” у қадар бегона эмас. Боиси, тўпурар ҳужумчи 2005-2007 йилларда “матрасчилар” академиясида таҳсил олган. Шундан сўнг “Хетафе”га, ундан кейин эса “Реал”га кўчиб ўтган.

У жорий мавсум “Челси” сафида 24та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 9та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!