Мората яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Альваро Мората ёзда “Ювентус”га қайтиши мумкин. Sky Sports хабарига кўра, Марио Мажукич ёзда туринликлар сафини тарк этиши тобора аниқлашиб бораётгани боис, янги ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.

Мората ўтган йил ёзда “Реал”дан “Челси”га 58 млн фунт эвазига  кўчиб ўтган эди. Мавсум аввалидаги 7 ўйинда 7 та гол киритишга эришган.

Бироқ айнан шундан сўнг испаниялик ҳужумчининг маҳсулдорлиги тушиб   кетди. У ўз интервьюларининг бирида Лондонда жуда ҳам кўп стресс ҳолатига тушганлигини ва “Ювентус”га қайтиши мумкинлигига шама қилган эди.

Маълумот учун, Мората 2014-2016 йилларда “кекса синьора” сафида тўп тепган.