Мората яна "Ювентус"га қайтишни режалаштирмоқда

  • 1 октабря, 2018, 12:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Челси”да омади юришмаётган ҳужумчи Альваро Мората қишда жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 24 ёшли испаниялик футболчига “Ювентус” асосий даъвогар бўлиб турибди. Қайд этиш лозимки, Мората учун “кекса синьора” бегона эмас. Боиси, у 2014-2016 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум “Челси” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушиб бор йўғи 1та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию