Моратанинг агенти Лондонга нега келди?
Ads

"Челси" клуби ҳужумчиси Альваро Моратанинг агенти Лондон шаҳрига келди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик футболчининг агенти “аристократлар” раҳбарияти билан мижозини ижара асосида “Севилья”га қўйиб юборилиши масаласини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” Игуаиннинг трансфери борасида “Ювентус” билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак лондонликлар Моратани “Севилья”га ижарага беришлари мумкин.

Ўз навбатида Мората Испанияга қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози.